Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каъбани тавоф қилган Марказий Осиё президентлари (фото)

Каъбани тавоф қилган Марказий Осиё президентлари (фото)

Коллаж: Xabar.uz

Маккаи мукаррамага сафар қилиб, ислом оламининг юраги – Каъбани тавоф қилиш, ҳаж ва умра амалларини адо этиш мусулмонларнинг энг ардоқли орзулари сирасига киради. Марказий Осиёнинг амалдаги президентларидан тўрт нафарига Аллоҳнинг уйида меҳмон бўлиш насиб этган.

Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев жорий 18 август куни Саудия Арабистонига ташрифи чоғи муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Каъбатуллоҳнинг ичига кириш ва у ерда намоз ўқиш улуғ шараф саналади. Шавкат Мирзиёев ана шундай шарафга муяссар бўлди.

Фото: President.uz

Қозоғистон

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев жорий йил 24 июль куни Макка шаҳрида умра рукнларини бажарди. Қозоғистон етакчисига ҳам Каъбаи муаззама эшиги очилди. 

Фото: Akorda.kz

Тожикистон

Имомали Раҳмонга салкам 30 йиллик президентлик даврида тўрт бор ҳаж ва умра амалларини адо этиш насиб этган (1997, 2001, 2005 ва 2016 йиллар). Тожикистон етакчиси Каъба ичига икки бора кирган саноқли сиёсатчилардан саналади. 

Фото: President.tj

Туркманистон

Президент Сардор Бердимуҳаммедов жорий йил 2 июнь куни илк хорижий ташриф сифатида Саудия Арабистонига борди ҳамда умра зиёратини бажарди. Туркманистоннинг янги раҳбарига ҳам Каъба ичига кириш бахти насиб қилди. 

Фото: Tdh.gov.tm

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳозирча Макка зиёратига бормади. Аммо мазкур мамлакатнинг собиқ раҳбарлари Алмазбек Атамбаев (2014) ва Сооронбай Жээнбеков (2019) умра рукнларини адо этган.

Минтақа собиқ президентларидан Ислом Каримов (1992), Нурсултон Назарбоев (1994) ва Гурбангули Бердимуҳаммедов (2016) ҳам муқаддас зиёратни амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг