Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кадастр паспорти учун қанча пул тўланади?

Кадастр паспорти учун қанча пул тўланади?

Аксариятимиз олди-сотди ва бошқа сабаблар туфайли кадастр паспортини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масаласига тўқнаш келганмиз.

Хўш ушбу хизматлар учун қанча пул тўланади?

Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати вакили Ш.Примқуловнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, мазкур хизматларнинг нархи Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 186-сон қарори билан белгилаб қўйилган.

Хусусан унга кўра кадастр паспортини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархлари қуйидагича белгиланган:

1) Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

  • Кўп квартирали уйдаги квартираларга 3 иш куни мобайнида — объектнинг 1 кв. м. учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи, яъни 3450 сўм;
  • Якка тартибдаги турар жойларга 5 иш куни мобайнида — объектнинг 1 кв.м. учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи, яъни 3450 сўм;

2) Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

  • Умумий майдони 100 кв.м.гача бўлган кўчмас мулкларга 5 иш куни мобойнида — Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 300 000 сўм;
  • Умумий майдони 100 кв.м.дан 1000 кв.м.гача бўлган мулкларга 7 иш куни мобайнида—объектнинг 1 кв.м. учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи, яъни 3450 сўмдан;
  • Умумий майдони 1000 кв.м.дан 5000 кв.м.гача бўлган мулкларга 10 иш куни мобайнида —Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари (ҳозирги кунда 5 175 000 сўм);
  • Умумий майдони 5000 кв.м.дан 15000 кв.м.гача бўлган мулкларга 15 иш куни мобайнида — Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари (ҳозирги кунда 10 350 000 сўм);
  • Умумий майдони 15000 кв.м.дан 50000 кв.м.гача бўлган мулкларга 20 иш куни мобайнида — Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари (ҳозирги кунда 17 250 000 сўм);
  • Умумий майдони 50000 кв.м.дан ортиқ бўлган мулкларга 25 иш куни мобайнида — Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари (ҳозирги кунда 24 150 000 сўм).

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини тўлайди.

Масалан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ўзининг номидаги турар жой учун кадастр паспорти шакллантириш учун 300 000 сўм ҳисобланган тақдирда, ушбу сумманинг 50% миқдорида, яъни 150 000 минг сўм ундирилади.

Шунинг билан бир қаторда қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

  • кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
  • кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
  • кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолатларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг