Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«КАМАЗ»даги «ЙТҲ»: янги машинага заводдан чиқиш насиб этмади

«КАМАЗ»даги «ЙТҲ»: янги машинага заводдан чиқиш насиб этмади

Фото: «Регион-116»

«Life» ёзишича, Россиянинг Набережние Челни шаҳридаги «КАМАЗ» заводида «ЙТҲ» содир бўлган: яп-янги, таъбир жоиз бўлса, бўёғи ҳали қуришга ҳам улгурмаган машина шундоққина йиғув цехининг ўзида бетон устунга бориб урилди.

Машинанинг аҳволини юқоридаги фотосуратдан кўриб турибсиз. Фавқулодда ҳодисадан ҳеч ким жабр кўрмаган.

Завод маъмурияти ҳодиса сабаби ўрганилаётганини маълум қилди.

Ҳодиса ижтимоий тармоқлар учун «яхши емак» бўлди. Кимдир юк машинаси ўзи мустақил краш-тестдан ўтишга «уринганини» писанда қилса, яна кимдир ҳайдовчисиз бошқариш бўйича синов ўтказилган демоқда. Яна айримларни воқеа жойига йўл-патрул хизмати ходимлари келган-келмагани қизиқтирган... Ҳазил ўз йўлига, лекин жиддий саволлар ҳам бор.

«Кабина бунчалик пачоқ бўлган бўлса, унда конвейернинг тезлиги қанча? Йўлда ЙТҲга учраса нима бўларди?», — дея хавотир билдирган интернет фойдаланувчиларидан бири.

Таъкидлаш керакки, «КАМАЗ» ўтган ёзда ҳайдовчисиз бошқариладиган биринчи электробуси — «ШАТЛ»ни синовдан ўтказган ва у махсус трассада 10 км/соатгача тезлик олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг