Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канадалик қотиллардан бирининг жасади топилди

Канадалик қотиллардан бирининг жасади топилди

Дамиен Сандерсон (чапда) ва Майлз Сандерсон.

Фото: Канада қироллик отлиқ полицияси

Канада полицияси Саскачеван провинциясида 10 кишини пичоқлаб ўлдирган ака-ука қотиллардан бирининг жасадини топди. Бу ҳақда полиция комиссарининг ёрдамчисига асосланиб CTV телеканали хабар берди.

31 ёшли қотил — Дамиен Сандерсоннинг жасади Канаданинг тубжой аҳолиси яшовчи Жеймс-Смит-Кри-Нэйшндаги «баланд ўсган ўтлар» орасида топилган. Ўлган жиноятчи шу ҳудудда яшовчи ҳиндулар қабиласига мансуб бўлган.

Дамиен Сандерсон.
Фото: Канада қироллик отлиқ полицияси

Иккинчи жиноятчи (ука)ни қидириш давом этмоқда. Тахминларга кўра, у жароҳат олган бўлиши ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Ҳуқуқ посбонлари жиноятчи «ўта хавфли» эканидан огоҳлантирди.

Канада мустақил тубжой халқлари федерацияси раҳбари Бобби Кэмероннинг фикрича, катта эҳтимол билан хунрезлик гиёҳванд моддалар таъсири остида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Канаданинг Саскачеван провинциясида совуқ қуролли жиноятчилар 10 кишини ўлдириб, камида 15 кишини (сўнгги маълумотларга кўра, жароҳатланганлар сони 20 нафарга етган) жароҳатлаб кетишганди.

Уэлдон ва Жеймс-Смит-Кри-Нэйшн аҳоли яшовчи ҳудудларида ушбу хунрезликни амалга оширганликда гумон қилинаётган Дамиен Сандерсон (31 ёш) ва Майлз Сандерсон (30 ёш) қидирилаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг