Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Отабеков: «Карантинга риоя этмаслик оқибати яхши бўлмайди»

Отабеков: «Карантинга риоя этмаслик оқибати яхши бўлмайди»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков юртимиздаги эпидемиологик вазият хусусида маълумот берди:
 
– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3078 нафарга етди. 2492 нафар, яъни 81 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 573 бемор даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир.
 
Бизга қўшни давлатлар, хусусан Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларида коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият ўта мураккаблигича сақланиб турибди.
 
Карантин тадбирлари давом этаётганини била туриб гуруҳ-гуруҳ бўлиб тўпланиш, хонадонма хонадон юриш, кўчага дока ниқобларсиз чиқиш ёки уни тақиш қоидаларига риоя этмаслик, уйга қайтганимизда қўлларимизни антисептик воситалар билан зарарсизлантирмасликнинг оқибатлари яхши бўлмайди. Бир биримизни байрам билан қутлагимиз, кўришгимиз, бағримизга босгимиз келади. Лекин ҳозир бунинг мавриди эмас. Айнан мана шу ҳаракатларимиз эпидемик вазиятни мураккаблаштириб юбориши мумкинлигини ёддан чиқарманг.
 
Атрофимизда касалликка чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Икки кун олдин Навоий вилоятида 15 ҳолатда, Самарқанд вилоятида 13 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус касаллиги аниқланди. Буни юқоридаги фикрларимизнинг исботи сифатида қабул қилишингизни сўрардик.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг