Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Касби ва Карманада «танка»ликни ваъда қилганлар қўлга олинди

Касби ва Карманада «танка»ликни ваъда қилганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Д.М. фуқаро Н.Х.ни танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги Ўш давлат университетининг юридик йўналишига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «E.С.» МЧЖ раҳбари М.Б. фуқаро М.Т.нинг Россия Федерацияси Москва шаҳридаги Синергия университетидаги ўқишини 1 500 АҚШ доллари эвазига Наманган давлат университетига кўчириб бериш ва имтиҳонлардан ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг