Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кавказ асираси» узоқ танаффусдан сўнг кинога қайтди

«Кавказ асираси» узоқ танаффусдан сўнг кинога қайтди

«Смотрим» медиаплатформасида «Сизнинг Люси холангиз»  комедия-мелодрамаси жойлаштирилди.

Унда бош ролни «Кавказ асираси» (1967) даги спортчи, комсомол, шунчаки гўзал қиз Нина —  Наталья Варлей ўйнаган.

Жуда катта танаффусдан сўнг кинога қайтган Наталья Варлей янги филмда зийрак пенсионер Людмила Ренье образини жонлантирган. Филмда, шунингдек, рус киноси юлдузлари Дмитрий Дюжев, Сергей Горобченко, Татьяна Колганова ва Андрей Ургантларни кўриш мумкин.

Ҳаммаси Людмила Париждаги квартирасини сотиб, Россияга қайтиб келганидан сўнг бошланади... Қизиқ филм дейишяпти, ҳатто айрим экшн-саҳналари «Кавказ асираси»даги трюкларни эслатиб юбораркан. Дарвоқе, Гайдайнинг «Кавказ асираси»да аксарият каскадёр талаб этиладиган саҳналарни циркда ишлагани учун Варлейнинг ўзи бажарган.

Филмга ҳавола.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг