Келаси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 13–15 май (душанба-сешанба-чоршанба) кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 майда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 15 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража; 14 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража; 15 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +28...+32 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13 майда кечаси +14...+19 даража, кундузи +30...+35 даража; 14 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +33...+38 даража; 15 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража; 14-15 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи 13 майда +30...+35 даража; 14-15 майда +33...+38 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража; 14 майда кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража; 15 майда кечаси +14...+19 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража; 14-15 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter