Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Антирекорд янгиланди: коронавирус «юриши» давом этмоқда

Антирекорд янгиланди: коронавирус «юриши» давом этмоқда

2022 йил 19 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 209578 (+1307) нафарни ташкил этмоқда. Бу янги антирекорддир. Аввалги рекорд кеча, 18 январь куни қайд этилганди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:
39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
31 нафари Андижон вилоятида,
31 нафари Бухоро вилоятида,
51 нафари Жиззах вилоятида,
19 нафари Қашқадарё вилоятида,
12 нафари Навоий вилоятида,
55 нафари Наманган вилоятида,
43 нафари Самарқанд вилоятида,
20 нафари Сирдарё вилоятида,
34 нафари Сурхондарё вилоятида,
157 нафари Фарғона вилоятида,
53 нафари Хоразм вилоятида,
194 нафари Тошкент вилоятида,
568 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1529 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг