Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Киев электр ва сувсиз қолди

Киев электр ва сувсиз қолди

Украина пойтахти яқинидаги энергетика объектига ракета зарбалари берилиши оқибатида Киевнинг 80 фоиз аҳолиси ичимлик сувидан узилиб қолди.

Киев шаҳри мэрияси маълумотига кўра, сув таъминотини тезроқ тиклаш бўйича ишлар кетмоқда.

Шаҳарликларга эса яқин-ўртадаги ишлаб турган сув манбалари ёки савдо нуқталаридан сув ғамлаб қўйиш тавсия қилинган.

Бугун, 31 октябр тонгида Украина, жумладан, Киевнинг муҳим инфратузилма объектларига Россия ракета зарбалари берди. Оқибатда пойтахт Киев электрсиз ва сувсиз қолди.

Айни пайтда энергетиклар Киевдаги 350 мингдан ортиқ хонадонни таъминловчи энергия объектини таъмирлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг