Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Иннинг қизи биринчи марта кўриниш берди (фото)

Ким Чен Иннинг қизи биринчи марта кўриниш берди (фото)

Фото: Pen News

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг қизи — тахминларга кўра, унинг исми Ким Чжу Э, биринчи марта омма олдида кўриниш берди.

Воқеа Республика куни нишонланган 9 сентябрда юз берган.

Қизил чизиқ билан белгиланган — Ким Чжу Э

Ким Чен Ин ва унинг рафиқаси Ли Сол Чжу учун қўшиқ куйлаган болалар орасидаги бир қиз кхдршунос мутахассисларнинг эътиборини тортди. Ташқи кўриниши билан бошқалардан ажралиб турарди (биргина унинг сочлари ёйилган эди), шимолий кореялик доҳийнинг рафиқаси ўша қизчанинг елкасига қўлини қўйиб, кўпроқ гаплашган. Қизча тенгқурларига нисбатан анча хотиржам эди, негадир, операторларнинг камерасига ҳам кўпроқ ўша қизча тушган...

Ким Чен Ин ва рафиқаси Ли Сол Чжу

Умуман олганда, Шимолий Кореяда Кимлар оиласидан кимнидир расман таништиришдан аввал телевизорда кўрсатиш анъанаси бор. Ли Сол Чжу билан ҳам шундай бўлганди. Расман 2012 йилнинг 25 июлида Ким Чен Иннинг рафиқаси сифатида таништирилишидан бир неча ҳафта олдин, у билан ёнма-ён телевизорда кўрсатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг