Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кобулдаги мактабда портлаш: камида 40 киши ўлди, «Толибон»дан кутилмаган баёнот

Кобулдаги мактабда портлаш: камида 40 киши ўлди, «Толибон»дан кутилмаган баёнот

Кобул шаҳридаги мактабда юз берган портлашда камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News мамлакат ички ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, шаҳарнинг ғарбий қисмидаги мактабда содир этилган учта портлаш натижасида 40 киши ҳалок бўлган ва яна 57 киши жароҳат олган.

Дастлаб бомба юкланган автомобил портлаб, сўнгра иккита ракета ҳужуми содир бўлган.

Айни пайтда ҳеч бир гуруҳ ёки шахс портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

«Толибон» ҳаракати бу ҳодисани қоралади ва унга алоқадорликни кескин рад этди, деб ёзади нашр.

30 апрел куни Афғонистоннинг Лоғар вилоятининг маъмурий марказидаги портлашда 30 га яқин одам ҳалок бўлиб, камида 60 киши жароҳат олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг