Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кобулдаги портлаш ташкилотчиси маълум бўлди

Кобулдаги портлаш ташкилотчиси маълум бўлди

Фото: Россиянинг Афғонистондаги элчихонасининг ижтимоий тармоқдаги аккаунти

Кобулдаги Россия Федерациясининг консуллик бўлими яқинида 2022 йил 5 сентябр куни эрталаб портлаш содир этилган эди. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Бу ҳақда террорчи гуруҳ баёнотига асосланиб Reuters агентлиги хабар берди.

Россия ТИВ хабарига кўра, портлаш оқибатида дипломатик ваколатхонанинг икки нафар ходими ҳалок бўлган.

Маълумот берилишича, теракт дипломатик миссия биноси олдида виза олиш учун навбатда турганлар олдида содир этилган. ОАВ маълумотларига кўра, 20 га яқин инсон жароҳатланган.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров теракт ташкилотчилари ва ижрочилари қилмишига яраша жазосини олишига ишонч билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг