Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Конференциялар лигаси ўйини қолдирилди — немис мухлислари айбдор

Конференциялар лигаси ўйини қолдирилди — немис мухлислари айбдор

Фото: Sportbox

Конференциялар лигасининг бугун ўтказилиши режалаштирилган «Ницца» (Франция) – «Кёлн» (Германия) ўйини қолдирилди. Бунга немислар айбдор.

Ўйингача меҳмон жамоа мухлислари «Алянц Ривьера» стадионида тартибсизликлар келтириб чиқаришган, ўртага полиция аралашган.

Оқибатда бугун, соат 21:45 (Тошкент вақти)да бошланиши керак бўлган ўйин қолдирилди.

Француз манбаларига кўра, немис жамоаси ултраслари (ашаддий фанатлари) «Ницца» мухлислари ўтирган секторга ўтишга уринишган. Бир мухлис трибунадан пастга йиқилган. Полиция кўздан ёш оқизувчи газни қўллаб, тартибсизликни бостиришга уринган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг