Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни қабул қилиш тўхтатилди

Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни қабул қилиш тўхтатилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 15 июль куни ўтказилган мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 1 августгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

1 август соат 00:00 ҳолатига кўра, умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш тўхтатилган. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот хизмати хабар берди. 

Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари халқдан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасидаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг