Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кореяга ишга кетаман деб катта пулга чув тушди

Кореяга ишга кетаман деб катта пулга чув тушди

2 октябрь куни фуқаро М.А. таниши Я.С.нинг ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, 8.300 АҚШ доллари ва 29.000.000 сўм пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг