Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўркам, муҳташам, ажойиб — Самарқанднинг янгиланган вокзалидан репортаж

Кўркам, муҳташам, ажойиб — Самарқанднинг янгиланган вокзалидан репортаж

Самарқанд шаҳридаги темир йўл вокзали азалдан хушбичим дизайни ва ажойиб меъморий ечими билан киши диққатини ўзига тортарди. ШҲТ саммити олдидан ўтказилган таъмирлаш ишларидан сўнг, вокзал яна-да кўркамлашди. Xabar.uz мухбири янгиланган вокзал биносида бўлди ва репортаж тайёрлади.

Аввало таъкидлаш лозим, Самарқанд вокзали шунчаки таъмирланиб қолмаган, балки кўплаб қулайликлар яратилган. Хусусан, энг катта янгиликлардан бири — энди вокзалга кириш учун уч марталаб назоратдан ўтиш шарт эмас. Кириш жойининг ўзида паспорт назоратидан ҳам ўтасиз, чипта ҳам текширилади ва юкларингиз ҳам кўздан кечирилади. Тамом, қолганига вокзалнинг шинам залида поезд келишини кутиш мумкин. Бу ердаги мозаикалар худди санъат асарларини эслатади.

ШҲТ саммитини юқори савияда ўтказиш учун вокзалнинг ўзида янги чиптахоналар ташкил этилди. Тошкент-Самарқанд йўналишидаги "Афросиёб" тезюрар поезди қатнови эса 5 тага етказилди ва мавжуд рейсларга иккитадан қўшимча вагон ўрнатилди. Натижада кунига 2 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти юзага келди.

Энг муҳими, бундай қулайликларга эга вокзал биноси ШҲТ саммитидан сўнг ҳам Самарқанд аҳли ва меҳмонларга хизмат кўрсатишда давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг