Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан тузалганлар яна қанча вақтгача вирусни юқтириш эҳтимолини сақлаб қолади?

Коронавирусдан тузалганлар яна қанча вақтгача вирусни юқтириш эҳтимолини сақлаб қолади?

Фото: «pixabay.com»

Коронавирусдан соғайган беморлар аломатлар йўқолгандан сўнг 14 кун давомида касалликни юқтириши мумкин, дейди биология фанлари доктори Анча Баранова.

«Московский комсомолец»нинг ёзишича, аксарият тузалганлар аломатлар йўқолгандан кейин бир ҳафта ичидаёқ хавфсиз бўлиб қолиши мумкин. Баъзиларда эса 10 кундан кейин ҳам аломатлар қайта пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Баранованинг сўзларига кўра, Осиёда «учта тест» қоидасидан фойдаланилмоқда. Унга кўра соғайган одам куннинг учта турли даврида коронавирусга уч марта тест топшириши зарур. Биринчи сафар аломатлар йўқолгандан сўнг 72 соат ичида тест топширилади. Агар учала тест ҳам манфий чиқса, бемор «озод» этилади, акс ҳолда муолажа қайтадан бошланади.

Россияда пандемия даврида жами 493 657 кишида коронавирус қайд этилди, улардан 6358 нафари вафот этган бўлса, 252 783 нафари тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг