Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусни тўлиқ зарарсизлантирувчи модда топилди

Коронавирусни тўлиқ зарарсизлантирувчи модда топилди

Фото: EPA/UPG

АҚШдаги Питтсбург университети олимлари ҳатто энг кам дозаси ҳам коронавирусни нейтраллаштира оладиган (зарарсизлантирувчи) оқсилни аниқлашди. Ушбу тадқиқот-мақола 14 сентябрь куни «Cell» журналида эълон қилинди.

Бу ерда гап тўлақонли антитаначадан 10 баравар кичик, «COVID-19»га қарши «Ab8» дорисини яратиш учун қўлланилган оқсилли бирикма ҳақида бормоқда.

«Молекуляр ўлчамли бу бирикма тўқималарга яхши диффузияланади (сингади). Бу хусусият вирусни зарарсизлантириш ҳамда дорини ингаляцион йўл билан қабул имкониятларини оширади. Бирикма инсон тўқималари билан боғланмаслиги эса унинг организмга салбий оқибатларини пасайтириш имконини беради», — дейилади тадқиқотда.

Ушбу модда 100 миллиарддан зиёд потенциал молекулалар орасидан коронавируснинг S-оқсили билан алоқага кира олувчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган изланишларда топилди. Айнан у орқали патоген организмга киради.

Олимларга кўра, «Ab8» ушбу оқсилли бирикманинг иммуноглобулин билан бирлашишидан ҳосил қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг