Коронавируснинг энг янги аломати юзага чиқди

Эшитиш қобилиятининг ўзгариши коронавирусни юқтирганликдан далолат бериши мумкин. Бу ҳақда Лондон университет коллежи ва Қирол миллий қўмитаси олимларига таяниб «Express» хабар берди.
Қайд этилишича, COVID-19 аниқланган бир қанча беморлар тиннитусдан шикоят қилишган. Бу ҳеч қандай ташқи стимулсиз қулоқлардаги шовқин ёки жаранглашдир. Бундан ташқари, коронавируснинг оғир кўриниши билан касалланган ҳолатларда мазкур аломат келгусида эшитиш қобилиятининг бутунлай йўқолишига олиб келган.
Шу муносабат билан олимлар шифокорларни беморларнинг эшитиш қобилиятидаги ҳар қандай ўзгаришга эътиборга беришга ва COVID-19 ташхиси қўйилганда уларни даволаш учун тегишли чоралар кўришга чақиришди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тиннитус бошқа касалликларга ҳам ҳамроҳ бўлиб келади. Шу боис мазкур белги коронавируснинг бошқа кенг тарқалган аломатлари билан қўшилиб келганда жиддий ташвишланишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter