Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавируснинг янги штамми яна бир пандемия тўлқинига сабаб бўлиши мумкин

Коронавируснинг янги штамми яна бир пандемия тўлқинига сабаб бўлиши мумкин

Олимлар муҳим баёнот билан чиқишди: Буюк Британияда пайдо бўлган SARS-CoV-2 коронавирусининг янги тури пандемиянинг янги тўлқинини келтириб чиқариши мумкин. Янги қатъий чеклов чораларини кўриш орқали ушбу хавф-хатарни тўхтатиш мумкин, деб хабар беради «Sciencemag.org».

«В.1.1.7» деб номланган SARS-CoV-2 коронавирус штамми илк бор 2020 йил декабрь ойида олимлар эътиборини жалб қилган. У Англиянинг жануби-шарқида пайдо бўлиб, тезда бутун Британияга тарқалди. Ўша пайтдан бошлаб одамлар вируснинг янги штаммини бошқа мамлакатларга тарқатишмоқда.

Шу тариқа мутахассислар янги штаммнинг репродуктив сони, яъни ҳар бир янги касалланган одамларнинг ўртача сонини ҳисоблаб чиқишди.

У SARS-CoVнинг бошқа вариантларига қараганда 50-70% кўпроқ бўлиб чиқди.

Олимларнинг изоҳлашича, янги штамм ўзининг «супер қобилияти»га кўп сонли мутациялар туфайли эришди. Уларнинг саккизтаси инсон ҳужайрасига кириб боришда ҳал қилувчи ҳисобланган вирус оқсилини кодловчи генда юз берган.

Ҳозирча «В.1.1.7» бошқа штаммларга қараганда оғирроқ касалликларни келтириб чиқариши тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо бу тасалли бўлолмайди. Агар юқтирганлар сони бир неча бор кўпайса, ўлим ҳолати ёки бир умрга соғлиғини йўқотганлар сони ҳам кўпаяди.

«В.1.1.7»нинг тарқалишига қарши туриш учун янги ва қатъий чеклов чораларига зарурат туғилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг