Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Корхона ва ташкилотларда 13 киши бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Корхона ва ташкилотларда 13 киши бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

АОКАда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда айтилишича, 2022 йил 1-ярим йиллигида саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳаларида 27 010 та қоидабузилиш аниқланган.

22 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди. 1 521 та инженер-техник ва раҳбар ходимларга 1 млрд 186 млн 598 000 сўм миқдорида жарималар қўлланилди.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 42 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, афсуски булардан 13 таси ўлим билан тугаган.

Ҳудудлардаги мавжуд жами 143 та маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган 1879 та аттракцион кўздан кечирилди ва улардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиш ҳолати ўрганиб чиқилди. 574 аттракцион вақтинчалик тўхтатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг