Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Косонсойда Марказий бозор ёниб кетди

Косонсойда Марказий бозор ёниб кетди

Бугун, 5 август куни Наманган вилояти Косонсой туманни Марказий бозорида ёнғин содир бўлди.

Туман ФВБ берган маълумотга кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 07:56 да келиб тушган. Унда туманнинг А. Жомий кўчасида жойлашган хусусий тадбиркорга қарашли бинода ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида маълум қилинган.

«Келиб тушган хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари томонидан воқеа жойига бориб ёнғин бартараф этилди.

Ёнғин натижасида куйиб тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмади», – дейилади туман ФВБ хабарида.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг