Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда Путин ва Эрдўғон нималарни муҳокама қилади?

Самарқандда Путин ва Эрдўғон нималарни муҳокама қилади?

Фото: RT

ШҲТ саммити доирасида Самарқандга келадиган Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон учрашувида кўриладиган масалалар маълум қилинди.

РФ президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Самарқандда Путин ва Эрдўғон ғалла келишуви ҳамда икки томонлама иқтисодий масалаларни муҳокама қилишади.

«Ҳозир икки томонлама мулоқот, жумладан телефон орқали, тинмай давом этяпти. Музокаралар мавзулари кўп, жумладан, уларнинг бири Туркиянинг ғалла келишувидаги ижобий ролига дахлдор», — деди Ушаков.

Бундан ташқари, музокаралардан 5 июлда Сочида эришилган келишувларнинг давоми бўлмиш кўплаб иқтисодий масалалар ҳам ўрин олган, қўшимча қилди у.

Ҳар икки президент 15–16 сентябр кунлари Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг