Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кунчиқардаги жазирама»: бир ҳафтада 23 киши ҳаётдан кўз юмди

«Кунчиқардаги жазирама»: бир ҳафтада 23 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: «Korrespondent»

Ўтган ҳафта Японияда иссиқ уриши оқибатида 13 минг киши шифохонага тушди, шулардан 23 нафари ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Япония Бош ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига таянган ҳолда «Kyodo» хабар берди.

Агентликнинг маълум қилишича, энг кўп зарарланганлар сони пойтахт Токиода қайд этилган — шифохонага 1465 нафар одам ётқизилган. Ундан кейинги ўринларда Саитама (977 киши) ва Осака (897 киши) префектуралари турибди.

Кунчиқар мамлакатнинг айрим ҳудудларида термометр +39°С даражадан юқорини кўрсатган (денгизбўйи мамлакатларида ҳавонинг нисбий намлик даражаси юқорилиги назарда тутилса, бу инсон саломатлиги учун хавфли ҳарорат).

Июль охирида Японияда қарийб 400 киши жазирама об-ҳаво сабаб иссиқ уриши аломатлари билан шифохонага ётқизилгани айтилганди.

2018 йил июлда Токиода мамлакат тарихидаги рекорд даражадаги жазирама иссиқ кузатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг