Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда куппа-кундузи аёлдан катта миқдордаги пул тортиб олинди

Тошкентда куппа-кундузи аёлдан катта миқдордаги пул тортиб олинди

28 май куни соат 14:20лар атрофида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчилар А.М., ака-ука Д.И. ва О.И.лар Чилонзор-7 даҳаси 23-уй олдида шу уйда яшовчи Ф.А. ва унинг ҳамкасби – Учтепа туманилик Р.Ш. ларни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Ф.А. нинг қўлидан ичида 38 500 000 сўм пули, фуқаролик паспорти ва уйининг калити бўлган аёллар сумкасини тортиб олган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, зўравонлар Р.Ш.нинг қўлидаги барсеткасини тортиб олмоқчи бўлганларида, у қаршилик кўрсатган, шундан сўнг улар Д.И. бошқарувидаги «Кобальт» автомашинасига ўтириб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ички ишлар ходимларининг амалга оширган чора-тадбирлари натижасида А.М., Д.И. ва О.И.лар ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг