Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лавров Путиннинг Украина билан музокараларга тайёрлигини тасдиқлади

Лавров Путиннинг Украина билан музокараларга тайёрлигини тасдиқлади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Владимир Путин Украина бўйича музокараларга тайёр эканини тасдиқлади.

«Россиянинг, шу жумладан президентнинг Украина бўйича музокараларга тайёрлиги ўзгаришсиз қолмоқда. Биз ғарблик ҳамкорларимизнинг ўзаро кескинликни пасайтириш бўйича таклифларини тинглашга доим тайёрмиз», — деди Россия ташқи ишлар вазири Лавров.

Аввалроқ Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Жо Байден ўртасидаги музокаралар учун янги платформани таклиф қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киев Путин билан музокаралардан расман бош тортганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг