Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лео даҳоси!

Лео даҳоси!

Замонавий футбол ундан қарздор эди, қарзини узди. У Аргентина халқи олдида қарздор эди, қарзини узди.

У тарихга энг кучли футболчи бўлиб кириши учун фақатгина шу соврин керак эди, у эса финални ҳам тарихдаги энг зўри қилиб кетди.

Чемпионат стартидаги ўйиндан кейин «Месси қани? Месси қани?» деб сўрашди. У эса якунда «мана, мен!» деди.

Ундан камчилик қидирилганида «Бош билан ўйномайди», дейишганида ЕЧЛ финалида бош билан гол уриб кетганди. «Узоқдан зарба бериб гол ура олмайди», дейишганида жаримадан ташқаридан энг кўп гол урадиган футболчига айланди. «Жаримадан тепа олмайди», дея хитоб қилишлари билан стандартлар қиролига айланди. «У етакчи эмас» дейишди, майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам лидерга айланди. У нафақат майдондаги рақиблар билан, ўзига қарши барча билан, ҳатто ўзининг камчиликлари билан ҳам кураша олди ва барчасини енгди!

«Терма жамоада ўйнай олмайди» дейишарди. Энди эса у Аргентина сафида олмаган соврини қолмади! Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони, Олимпиада чемпиони, Копа Америка ва Жаҳон чемпиони!

Футболда фақат даҳоларни шундай тақдир ва якун кутади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг