Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Брежневникига ўхшаш лимузин сотувда — 50 млн рубл сўрашмоқда

Брежневникига ўхшаш лимузин сотувда — 50 млн рубл сўрашмоқда

Фото: Avito

1973 йилда ишлаб чиқарилган камёб «ЗиЛ-117» машинаси сотувга қўйилди. Бу собиқ иттифоқ КП бош котиби Леонид Брежневни олиб юрган «ЗиЛ-114» лимузинининг енгилроқ ва чаққонроқ талқини.

Машина учун 50 млн рубл (813 минг доллар атрофида) сўрашмоқда.

Автомобил билан бирга тарихий ашёлар — сирена, мигалка ва алоқа воситалари қўшиб сотилмоқда. Машина 50 йиллик тарихи давомида 69 минг километр йўл босган, деб ёзди Avito. Сотувга қўйилган машина Симферополда турибди.

«ЗиЛ-117» — собиқ иттифоқ элитаси учун ишлаб чиқарилган илк седан. Туркумгача учта машинани қўшмаганда, жами 66 та шундай автомобил йиғилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг