Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Левандовски нега «Барселона»ни танлаганини айтди

Левандовски нега «Барселона»ни танлаганини айтди

«Барселона» таркибига қўшилган полшалик ҳужумчи Роберт Левандовски ўз қарори сабабини айтди.

«Хави менга биргаликда ишлаб, кўп нарсага эришишимиз мумкинлигини айтди. У тез орада «Барселона»ни яна юқорига олиб чиқмоқчи. Мен бу ерга совринлар ютиш учун келдим. Биламан, яқинда 34 ёшга тўламан. Лекин ўзимни жисмонан ва руҳан жуда яхши ҳис қиляпман», – деган у.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»га ўтган 33 ёшли футболчи солиқлардан ташқари йилига 9 млн евро маош олади. «Бавария»га эса Левандовски учун 45 млн евро ҳамда бонус сифатида 5 млн евро тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг