Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лицей директори ўринбосари 5 млн сўм билан ушланди

Лицей директори ўринбосари 5 млн сўм билан ушланди

Сурхондарё вилояти, Ангор туманида академик лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ангор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз давлат университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари Қ.А. фуқаро Г.нинг ўғлини ушбу лицейга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг