Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ливанда вабо тарқалди. Касалланганлар сони 169 нафарга етди

Ливанда вабо тарқалди. Касалланганлар сони 169 нафарга етди

Сўнгги икки кун ичида Ливанда вабо билан касалланишнинг 80 та янги ҳолати қайд этилди ва уларнинг умумий сони 169 нафарга етди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди.

«Охирги 48 соат ичида вабонинг 80 та янги ҳолати қайд этилди, инфекциянинг умумий сони 169 тага етди», — деди вазир.

Ливанда вабо эпидемияси бошланганидан бери беш киши вафот этган.

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг тарқалиш даражаси юқори бўлиб, янги инфекцияларнинг тахминан 70 фоизи Ливанда яшовчи суриялик қочқинлар ҳиссасига тўғри келади. Ўлимга асосий сабаб сифатида вазир беморларнинг шифокорларга кеч мурожаатини кўрсатди.

Қатор ҳудудлардаги сув манбаларининг ифлосланиши вабо касаллигининг тарқалишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Шунингдек, инфекция қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ифлосланиши ва касал одамлар билан мулоқотда бўлиш орқали юқади.

Ливанда октябр ойи бошида вабо билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилганди.

Қўшни Сурияда эса вабо касаллиги бир ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Расмий маълумотларга кўра, бу мамлакатда 800 дан ортиқ ҳолат қайд этилган, 40 дан ортиқ киши вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг