Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лукашенко Ғарб таҳдидларига ядро қуроли билан жавоб қайтармоқчи

Лукашенко Ғарб таҳдидларига ядро қуроли билан жавоб қайтармоқчи

Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларусь самолётларини ядро қуролини олиб юришга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко журналистларга Ғарб таҳдидларига муносиб жавоб беришга тайёрлигини айтди.

«Биз бир марта Россия президенти Владимир Путин билан Санкт-Петербургда Беларусиянинг Су-24 самолётларини ҳам ядровий қуролни олиб юришга тайёрлаймиз, деб айтган эдик. Сизнингча, биз нима ҳақида гапиряпмиз? Ҳаммаси тайёр!», дейди Беларусь президенти.

Маълумот ўрнида, Лукашенко Путин билан учрашувда Ғарб агрессиясига қарши жавобини кўриб чиқиш кераклигини айтган ва Россия Федерациясидан самолётларни ядро каллакларини олиб юриши учун модернизация қилишга ёрдам беришни сўраган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг