Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лувр музейида илк бор Ўзбекистон меросига бағишланган кўргазма очилади (фото)

Лувр музейида илк бор Ўзбекистон меросига бағишланган кўргазма очилади (фото)

23 ноябрь куни илк бор Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазма Франция пойтахтида очилади.

Кўргазмада ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилиниб, унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистоннинг 16 та музейидан 138 дона осори-атиқа, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та музей ашёси намойиш этилади.

Ушбу лойиҳага сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг жамоаси томонидан Лувр музейи куратори Янник Линц, илмий куратор Рокко Ранте ҳамда лойиҳанинг илмий маслаҳатчиси Шокир Пидаев билан ҳамкорликда пухта тайёргарлик кўрилди.

Кўргазмада намойиш этилаётган экспонатлардан бири — Буддавийлар ибодатхонасидаги Кушон шаҳзодасининг боши. У 1937 йилда Сурхондарё вилояти ҳудудида бўлган Кушон подшолиги даврида ташкил этилган Далварзинтепа шаҳарчаси яқинида археологик қазишмаларда топилган.

Афросиёб расмлари 1965 йилда кашф этилган. Сурат тахминан VI аср охирлари VIII аср бошларига тегишли. Самарқанд ихшиди (ҳукмдори) Вархуман саройидан топилган.

Далварзинтепадаги буддавийлар ибодатхонасидан топилган Бодхисаттва ҳайкали эса эрамизгача бўлган II-III асрга тегишли экспонат ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг