Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадримовнинг рақиби «омадсиз» жангга изоҳ берди

Мадримовнинг рақиби «омадсиз» жангга изоҳ берди

9 июль куни  Мишель Соро Исроил Мадримовга қарши Лондонда WBA Eliminator камари учун жанг қилган эди. Жанг учинчи раундда франциялик боксчининг жароҳати боис техник дуранг билан якунланганди.

«Афсуски, жанг учинчи раунд аввалида очиқ жароҳат туфайли техник дуранг билан якунланди. Қандай ёқимсиз ҳолат! Ўзимни яхши ҳис қилдим, жанг 12 раунд давом этади, деб ўйлагандим!

Бироз дам олиб, машғулотларга қайтаман, сабаби учинчи жанг тез орада бўлиб ўтади. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат, мен буни ҳис қилдим! Раҳмат, тез орада кўришгунча!», деб ёзган Соро ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг