Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Максим Шацких «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланди

Максим Шацких «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланди

«Пахтакор» спорт директори вазифасида ишлаб келган Максим Шацких бош мураббий этиб тайинланди.

У Тошкент клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чекди. 

Клубга жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 51 ёшли тажрибали мутахассис Украина миллий жамоасида ҳам ишлаган.

Шацкихга ёрдамчи сифатида Вячеслав Беляев ишлайди. У Украинанинг «Таврия», «Металлист», Грузиянинг «Динамо» (Тбилиси) ва Россиянинг «Ротор» клубларида фаолият юритган. 

Маҳаллий мутахассислардан Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи), Камолиддин Тожиев (ёрдамчи) ва Юрий Сиянов (жисмоний тайёргарлик) бош мураббийга ёрдам беришда давом этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг