Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда мактаб формасини мажбурий сотаётган директор огоҳлантирилди

Тошкентда мактаб формасини мажбурий сотаётган директор огоҳлантирилди

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида мактаб формасини сотиб олиниши шартлиги бўйича прокуратура ходимлари томонидан тилхат ёздирганлиги ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 август куни Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида содир бўлган.

Прокуратура ходимлари олиб борган ўрганишда, ушбу мактабда форма сотиб олиш бўйича прокуратура органлари томонидан ҳеч қандай тавсия берилмаганлиги ва тилхат олинмаганлиги, аслида бу мактаб директорининг шахсий ташаббуси бўлгани, бироқ бу жараёнга ёлғондан прокуратурани аралаштирганлиги аниқланган.

«Ўрганиш натижасига кўра, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик ҳақида мактаб директори расман огоҳлантирилди», – дейилади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 июль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилиши, яъни янги ўқув йилида ҳеч ким мактаб формасини харид қилишга мажбур эмаслигини маълум қилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг