Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаблар коронавируснинг янги ўчоқларига айланиши мумкин

Мактаблар коронавируснинг янги ўчоқларига айланиши мумкин

Фото: «Yandex»

ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан коронавируснинг янги ўчоқларига айланиши мумкин бўлган жойларни маълум қилди. Унинг сўзларини «Российская газета» келтирган.

У кўпгина мактабларда оддий қўл гигиенасига амал қилиш имкониятлари йўқлигидан хавотирда эканлигини билдирган. ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган йили дунёдаги мактабларнинг 43 фоизи қўлни совунлаб ювиш шароитига эга бўлмаган.

«Ўқув йили бошланиши билан мактаблар инфекция тарқалиши учун янги хавфли ҳудудларга айланиши мумкин», — деди Райан.

У, шунингдек, дунёнинг аксар қисми ҳалиям коронавирус олдида заиф эканлигини эслатиб қўйди. Райаннинг таъкидлашича, коронавирусга қарши оммавий иммунитет шаклланмасдан туриб эпидемиянинг тинганига умид қилиб бўлмайди. Негаки COVID-19ни ҳаддан ташқари кам одам бошидан ўтказган.

Шу муносабат билан ЖССТ инфекциядан ҳимоя чораларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлайди. Жумладан, одамлар тўпланадиган ва ёпиқ жойларда тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофага амал қилиш ҳамда одамлар гавжум жойларга бормаслик керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг