Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабларда таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақич ва ширинликлар тарқатилаётгани ростми? ИИББ изоҳи

Мактабларда таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақич ва ширинликлар тарқатилаётгани ростми? ИИББ изоҳи

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 60-сонли ва 110-сонли умумий ўрта таълим мактабларида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақич ва ширинликлар тарқатилаётганлиги ҳақидаги аудиохабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур хабарлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ масъуллари томонидан ушбу мактабларга бориб ўрганиш ўтказилди ва бу каби ҳолатлар қайд этилмаган. 

«Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолият юритиб келмоқда.

Улар томонидан ўқувчилар ўртасида турли хил салбий ҳолатларни, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки снюс каби моддаларни истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ҳурматли ота-оналар! Агар сиз фарзандингизда бирор ўзгариш сезсангиз ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан шубҳалансангиз, бу ҳақида дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади ИИББ тақдим этган маълумотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг