Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Малайзиядан зиёратчи туристлар илк чартер рейсда келди

Малайзиядан зиёратчи туристлар илк чартер рейсда келди

Бугун, Қурбон Ҳайити байрами куни Малайзиядан зиёратчи туристлар жамоаси илк чартер рейсда юртимизга келди.

Мазкур рейс «Osman Aero» тур оператори томонидан Malaysian Airlines самолётларида амалга оширилган. Илк зиёратчилар Тошкент халқаро аэропортида карнай-сурнайлар билан кутиб олинган.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Туризм ва маданий мерос вазирлиги зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Малайзия томони билан келишувга эришилган. Хусусан, Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри хоним билан Озарбайжондаги Ислом ҳамкорлик ташкилотининг конференцияси доирасида Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкил қилиш бўйича келишиб олганди.

Вазирликнинг маълум қилишича, зиёрат туризми рейсларини Индонезия, Бангладеш, Эрон каби давлатлар билан ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган ва ташкилий ишлар деярли охирлаб қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг