Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марбург вирусини юқтирган бола вафот этди

Марбург вирусини юқтирган бола вафот этди

Фото: «Rossaprimavera»

ЖССТ матбуот хизмати Марбург вирусини юқтирган ганалик бола вафот этгани ҳақида хабар берди.

Аввалроқ Гана соғлиқни сақлаш хизмати мамлакат ҳудудида Марбург вирусини юқтириш бўйича иккита ҳолат аниқланганини маълум қилганди. Эбола вируси каби фаловируслар оиласига мансуб Марбург вируси (MARV) геморрагик безгакка сабабчи бўлади.

Вирус ўта юқумли, унга қарши биронта вакцина ва дори ишлаб чиқарилмаган. Ушбу вирусдан ўлим эҳтимолини ЖССТ салкам 50 фоизга баҳолаган, бироқ олдинги вирус ўчоқлари борасидаги тажрибалар ўлим эҳтимоли 24–88 фоиз чегарасида бўлиши мумкинлигини тасдиқламоқда.

Марбург вирусининг асосий ташувчиси — Миср кўршапалаклари, бироқ маймунлар ҳам ташувчига айланиши мумкин, вирус илк маротаба одамларга айнан маймунлар орқали ўтган.

Касаллик ҳайвонларда симптомларсиз кечади, одамларда эса вирус жигар, ошқозон-ичак йўли, марказий нерв тизимини ишдан чиқаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг