Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марокаш терма жамоаси барча мукофот пулларини хайрия қилди

Марокаш терма жамоаси барча мукофот пулларини хайрия қилди

Фото: Sport AKIpress

Марокаш терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатидан олинган барча мукофот пулларини хайрия қилди. Бу ҳақда журналист Холид Байдун «Твиттер»да ёзди.

Журналист бу пуллар мамлакатдаги қашшоқларга ёрдам учун сарфланишини маълум қилди. Марокаш терма жамоаси Қатар-2022 да 25 млн доллар мукофот пули ишлаганди.

Аввалроқ терма жамоанинг 29 ёшли яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш мундиалдан олган ҳамма пулларини хайрия қилганди.

Маълумот учун: Марокаш терма жамоаси 2022 йилги ЖЧда яримфиналгача етиб келиб, Францияга мағлуб бўлди — 0:2. Якунда мағрибликлар турнирда 4-ўринни эгаллашди. Ҳали Африканинг ҳеч бир жамоаси турнирнинг бу босқичигача етиб келмаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг