Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марокаш терма жамоаси футболчиси барча мукофот пулларини хайрия қилди

Марокаш терма жамоаси футболчиси барча мукофот пулларини хайрия қилди

Марокаш терма жамоаси футболчиси Ҳаким Зиёш Қатардаги жаҳон чемпионатидан тушган барча мукофот пулларини хайрия қилди. Бу ҳақда журналист Холид Байдун Twitter ижтимоий тармоғида ёзди.

Журналистнинг айтишича, футболчи шу пайтгача жаҳон чемпионатида ўйнагани учун ишлаган 325 минг доллар мукофот пулини тарихий ватани (Марокаш)даги муҳтожларга хайрия қилиб жўнатди. Таъкидланишича, Ҳаким терма жамоада 2015 йилдан буён маошсиз ўйнаб келади. Ўзига ажратилган пулни хайрия қилади.

Маълумот учун: Ҳаким Зиёш 1993 йилда Нидерландиянинг Дронтен шаҳрида туғилган. Келиб чиқиши марокашлик. «Ҳеренвен» (2012–2014) тарбияланувчиси, «Твенте» (2014–2016)да ўйнаган, «Аякс» (2016–2020)да порлаган. 2020 йилдан буён Лондоннинг «Челси» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Қатардаги жаҳон чемпионати мукофот пуллари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг