Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вилоятдан машина олиб қочган ўсмир Тошкентда ушланди

Вилоятдан машина олиб қочган ўсмир Тошкентда ушланди

2022 йил 2 ноябрь куни Тошкент вилояти ИИББ навбатчилик қисмига Оҳангарон шаҳрида жойлашган «Темир ота» чойхонаси олдидан номаълум шахс томонидан Lacetti русумли автомобиль олиб қочилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу автомобиль ва уни олиб қочган шахс, вояга етмаган, 2006 йилда туғилган Ш.Р. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор 26-мавзе, 24-уй қаршисида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг