Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Масофани сақламаган мухлисларга дубинкалар билан «тарбиявий соат» ўтилди

Масофани сақламаган мухлисларга дубинкалар билан «тарбиявий соат» ўтилди

Фото: Ларс Поулсен

Данияда футбол бўйича мамлакат кубоги финал учрашувида дубинкалар ҳам ишга тушди.

Финалчилар — «Ольборг» ва «Сеннерйюск» клубларига 725 тадан чипта тарқатилган, бироқ коронавирус тарқаб кетмаслиги учун мухлислар оралиқ масофага қатъий риоя қилишлари шартлиги жамоалар мутасаддиларига уқтирилганди. Фанат барибир фанат-да... Стадионга келган «Ольборг» мухлислари ўйиннинг ҳаяжонли дақиқаларида ўзларини тутиб тура олишмади...

Ольборгликлар стадионда ўта зичлашиб кетгани боисидан 30-дақиқадаёқ ўйин тўхтатилди. Аввалига клублар вакиллари уларни инсофга чақиришга уриниб кўришди. Кейин тартиббузарлар стадиондан куч ишлатиб олиб чиқилди. Ташқарида бўйсунмаганларга қарши дубинкалар ишга тушди...

Энг қизиғи, тахминан 15 дақиқалик «тарбиявий ишлар»дан сўнг полициячилар мухлисларни яна қайтариб стадионга олиб кириб, имкон қадар масофани сақлаган ҳолда бир-бирларига яқин жойга ўтқазиб қўйишган. Ўйин эса келган жойидан давом эттирилган. Шу куни «Сеннерйюск» 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида биринчи марта Дания кубогини қўлга киритганини ҳисобга олмаганда, бошқа эсда қоларли воқеа юз бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг