Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мен ўзим қийналиб ўсганман, узоқ қишлоқдан чиққан одамман» – Шавкат Мирзиёев

«Мен ўзим қийналиб ўсганман, узоқ қишлоқдан чиққан одамман» – Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўриш вақтида ушбу уйларнинг бирига кўчиб келган меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кирди ва дастурхон атрофида дилдан суҳбатлашди.

«Бугун мен бу ерга келишимдан мақсад мана шу Бухоронинг эртанги куни, ёшларимизга бўлган эътибор, ёшларимизнинг эртанги куни ва халқимизнинг шароитини тўғрилаш», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Неъмат ота Хотамов аввал шароити йўқ уйда яшаб қийналгани, бу уйни эса 1 йилда қуриб беришганини таъкидлади. Президент билан суҳбатлашган хонадон бекаси янги уйдан мамнун эканини билдириб, Шавкат Мирзиёевга раҳмат айтди.

«Аввало, сизга раҳмат, шуларни юрагингиздан айтганингиз учун. Мен ўзим қийналиб ўсганман, узоқ қишлоқдан чиққан одамман. Меҳнатим билан ўқишга кириб, одамларнинг армонини, қийналганини билганман», – деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг