«Мен тадбиркорнинг адвокатиман» — Президент

Бугун Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тадбир бошланиши олдидан фаол тадбиркорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари тақдирлаш маросими вақтида сўзлаган нутқида юртимиз ривожида тадбиркорларнинг ўрнига юқори баҳо бериб ўтди.
— Юртимиз ривожида тадбиркорнинг ўрни жуда катта. Мен сизни қўллаб-қувватлашда давом этаман. Мен биринчи навбатда сизнинг адвокатингизман. Бепул адвокатман!
Албатта ҳали атрофимизда эски тизимга ўрганган мутасаддилар, ҳокимлар бор. Уларнинг буйруқвозлик, қоғозвозликдан қутулиши қийин бўляпти.
Аммо мен ҳаммадан замонага мос ишни талаб қилишда давом этаман. Ҳамма жойда янгилик, тадбиркорнинг айтгани бўлиши шарт.
Сиз томонингиздан яратилган ҳар бир иш ўрни учун барчангизга раҳмат айтаман, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент шунингдек ўз нутқи давомида тадбиркорнинг йўлига ғов бўлган, эскича ишлашда давом этадиган раҳбарлар ишдан олиб ташланишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter