Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Месси қандай шарт билан «Aл-Ҳилол»га ўтиши мумкинлиги айтилди

Месси қандай шарт билан «Aл-Ҳилол»га ўтиши мумкинлиги айтилди

Aргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони, «ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Месси Саудия Aрабистони чемпионатига ўтишга тайёр. Бу ҳақда Испаниянинг El Chiringuito дастури эфирида журналист Хайме Aстрайн маълум қилди.

Мессининг асосий шарти - «Aл-Наср»да ўйнаётган ва йилига 200 миллион евро маош оладиган Криштиану Роналдудан юқори маош олиш.

Хабар қилинишича, Мессининг отаси «Aл-Ҳилол» билан музокаралар олиб бормоқда ва ўғлига йилига 300 миллион евро маош (жами 600 миллион евро маошга икки йиллик шартнома) талаб қилмоқда.

Хорхе Мессининг фикрича, унинг ўғли Роналдудан йилига 100 миллион кўпроқ олиши керак, чунки у португалияликдан ёш.

Мессининг ПСЖ билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсумда у Франция чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг