Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Металлургия соҳасидаги ОТМларга давлат грантлари икки баравар кўпайтирилади – Президент

Металлургия соҳасидаги ОТМларга давлат грантлари икки баравар кўпайтирилади – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрида ўтказилаётган видеоселектор давомида металлургия соҳасида мутахассис тайёрлаш зарурати ҳақида гапириб ўтди.

«Бизга хозир инженерлар жуда зарур. Афсуски узоқ йфиллар давомида металлургия соҳасида мутахассис тайёрлашга кўп эътибор қаратмадик ва бугун инженерларга катта эҳтиёж мавжуд», — деди давлат раҳбари.

Президент соҳада мутахассислар тайёрлаш учун керакли чора-тадбирлар кўриш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, металлургия соҳасидаги олийгоҳларга қабул қилишда келгуси йил учун давлат грантларини икки баравар кўпайтириш топшириғини берди. Жорий йилда ОТМлардаги бундай ўринлар сони 210 та бўлган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев томонидан йилига 100 нафар ёш мутахассисларни нуфузли хорижий компаниялар ва инжиниринг марказларида малака ошириш дастурини бошлаш таклифи берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг