Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метро бекатларидан бири 6 декабргача ёпилади

Метро бекатларидан бири 6 декабргача ёпилади

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 7-бекат 2022 йил 21 ноябрь кунидан 6 декабрь кунига қадар ўз йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени ДУК матбуот хизмати хабар берган.

«Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг